Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонни имзолади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг мамлакат ижтимоий ҳаётида иштирокининг муҳим омилларидан бири уларнинг умумий саводхонлиги ҳисобланади. Бироқ, қатор сабабларга кўра, ногиронлиги бўлган шахслар олий таълим муассасаларида ўқиш учун комплекс имкониятга эга бўлмаган.
Шу мақсадда 2018/2019-ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига абитуриентлар қабулининг умумий сонидан ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча равишда икки фоизли квоталар киритилмоқда.
Мазкур квоталар бўйича фақатгина ногиронлиги бўлган шахслар таълим олади. Бу уларнинг олий маълумотга эга бўлишини таъминлаб, жамиятга мослашиш имкониятларини кенгайтиради.
Изоҳ (0)