Tesla компаниясининг деярли барча автомобиллари йиғиб бўлинган заҳоти таъмирлашга йўлланади. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «Ведомости» хабар бермоқда.
Компанияда ишлаган собиқ ходимларнинг айтишича, Model S ва Model X автомобилларининг 90 фоизида нуқсонлар бор. Муаммолар кузовдаги кичик қирилишлардан бошланиб, кузов панелларидаги ва борт тизимларидаги жиддий хатоларгача боради.
Компания бу борада расмий изоҳ беришдан бош тортди. Улар фақат ишлаб чиқариш жараёни жуда қаттиқ назорат қилинишини таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)