АҚШ президенти Дональд Трамп яқин вақт ичида Қуддусни Исроилнинг пойтахти деб расман тан олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда, The Wall Street Journal газетасига асосланиб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Reuters агентлигига кўра, Оқ Уй раҳбари бундай имкониятни ростанам кўриб чиқмоқда, лекин ҳали бир қарорга келгани йўқ. Келаси ҳафта Трамп бу борада расмий баёнот бериши кутилмоқда.
Шу билан бирга, The Wall Street Journal ахборотига кўра, АҚШ элчихонасини Тель-Авивдан Қуддусга кўчириши ҳали режалаштирилмаяпти.
Маълумот учун, Исроил расман Қуддусни ўз пойтахти деб эълон қилган бўлса ҳам, амалда бу вазифани Тель-Авив шаҳри бажаради. Жаҳон ҳамжамияти Қуддусни Исроил томонидан оккупация қилинган Фаластиннинг ери деб тан олади.
Изоҳ (0)