Истанбул прокуратураси АҚШ Марказий разведка бошқармаси собиқ ходими Грэм Фуллерни ҳибсга олишга кўрсатма берди. Бу ҳақда, NTV телеканалига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Фуллер мухолиф сиёсатчи Фатҳуллоҳ Гулен билан алоқаларда гумон қилинмоқда.
Фуллерга қўйилаётган айбловлар ичида ўтган йилги ҳарбий тўнтаришга иштирок этиш, ҳукуматни ағдаришга уриниш, жосуслик кабилар бор.
Октябрь ойида АҚШнинг Истанбулдаги бош консуллиги ходими Метин Тўпуз Фатҳуллоҳ Гулен ташкилотига аъзоликда гумонланиб ушлангани Туркия ва АҚШ ўртасида дипломатик можаро келтириб чиқарган эди. Грэм Фуллерни ҳибсга олиш рухсатномаси мазкур иш тафтиши доирасида чиқарилди.
Изоҳ (0)