2017 йил 28 ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5257-сон фармонига мувофиқ Акмалов Қаҳрамон Валиевич Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – Таълим, соғлиқни сақлаш, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари комплексининг раҳбари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президентнинг расмий веб-сайти хабар бермоқда.
Шу муносабат билан Қаҳрамон Акмалов Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Изоҳ (0)