• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги Андижон шаҳар ҳокимини танқид остига олди

    Ижтимоий тармоқлар, интернет-нашрларда Андижон шаҳар ҳокими Дилмурод Раҳматуллаев таълим муассасалари раҳбарларини ҳақорат қилаётгани ёзилган аудио кенг тарқалганди. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА)да 20 ноябрь куни эълон қилинган «Раҳбар юксак маънавиятли, ҳар бир ишда барчага ибрат бўлиши керак» сарлавҳали мақолада ҳоким Раҳматуллаевнинг ҳаракатларига муносабат билдирилган. «Дарё» агентлик эълон қилган мақолани тўлиқ қайта эълон қилади.

    Фото: «Kun.uz»

    Фото: «Kun.uz»
    Халқимиз азалдан ўзининг бунёдкорлиги, юксак маънавияти, одоб-ахлоқи, маданияти, хуш муомаласи, меҳр-оқибати билан шуҳрат қозонган. Ўзига хос юксак қадрият сифатида бу барчамизга ғурур-ифтихор бағишлайди.

    Айниқса, Андижон ва андижонликлар ҳақида сўз кетганда, кўз ўнгимизда юксак маданиятли, хушмуомала ва меҳмондўст инсонлар гавдаланади. Эл суйган ҳофизнинг «...чақалоқни ҳам сизлашади анжанчасига» деб куйлаши Андижон аҳлининг том маънодаги одоб-ахлоқи, муомала маданиятини кўрсатади, десак муболаға бўлмайди.

    Минг афсуски, кейинги пайтларда ижтимоий тармоқларда тарқалган айрим ҳолатлар киши кўнглини хира қилади. Хусусан, Андижон шаҳар ҳокимининг таълим муассасалари раҳбарлари иштирокидаги йиғилишда ўзини тутиши, муомаласи, ҳақорату дашномлардан иборат гап-сўзлари, агар ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар рост бўлса, унинг нафақат ҳоким, балки оддий бир инсон сифатида маънавиятга муносабати қандай эканини кўрсатади.

    Жорий йил 15 ноябрь куни мамлакатимизда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида белгиланган вазифалар ижроси, бу борада мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарларнинг бурчи, масъулияти ва маънавияти масаласига алоҳида эътибор қаратди. Давлатимиз раҳбари, жумладан, бундай деди: "Иш юзасидан талабчанлик қилиш бошқа, одамларнинг шахсиятига тегиш бутунлай бошқа нарса. Одамлар иш юзасидан сизга бўйсуниши мумкин, бошқа ҳар қандай масалада сиз билан теппа-тенг ҳуқуққа эга эканини асло эсдан чиқарманг. ...Барчамиз яхши биламиз, халқимиз ориятли, номусли халқ. Халқимиз барча нарсага чидаши мумкин, лекин такрор-такрор айтаман, адолатсизлик ва ноҳақликка чидай олмайди. Ҳақиқий раҳбар, ҳақиқий етакчи одамларнинг бардошини синаш учун эмас, балки уларга муносиб шарт-шароит яратиб бериш, оғирини енгил қилиш учун раҳбар этиб тайинланади. Барча бўғиндаги раҳбарлар ўзининг одоб-ахлоқи ва маданияти билан ҳаммага ўрнак ва намуна бўлиши зарур».

    Мана, ҳақиқий раҳбар қандай бўлиши керак! Давлат, халқ ишониб топширган лавозимда ўтирган шахс ўзини қандай тутиши, ишни қай йўсинда ташкил этиши лозим? Давлат раҳбари шундай фикрларни илгари суриб турган, керак бўлса, барча бўғиндаги раҳбарлардан ҳаммага ибрат бўлиш лозимлигини талаб қилиб турган бир пайтда ҳокимнинг кибрга берилиши, ўз қўл остидагиларга бундай номақбул муносабати-муомаласи ҳеч бир одоб-ахлоқ меъёрларига тўғри келмайди.

    Қонунларимизга зид, киши шахсиятига тегадиган, таҳқирлайдиган бу каби нохуш ҳолатлар нафақат ўзининг эл-юрт орасидаги обрў-эътиборини тўкади, одамларнинг ишдан кўнглини совутади, энг ёмони, давлатга, ижтимоий адолатга ишончига путур етказади.

    — Президент таъкидлаганидек, бугунги раҳбар талабчан бўлиш билан бирга, мудом халқ дарди, одамлар ташвиши билан яшаши керак,  — дейди Бобур номидаги халқаро жамоат фонди раҳбари Зокиржон Машрабов.  — Ўзининг юриш-туриши, гап-сўзи, муомала-маданияти билан барчага ибрат бўлиши лозим. Ҳеч бир раҳбар қўл остидагиларни таҳқирлашга қонунан ҳам, маънан ҳам ҳақли эмас. Улуғ бобомиз Заҳириддин Муҳаммад Бобур ўзининг «Бобурнома» асарида юрт бошқаруви хусусида сўз юритиб, «...Ҳар ишнинг зимнида юз минг мулоҳаза вожиб ва лозимдир», деб ёзади. Бир неча аср илгари айтилган мана шу ибратли гапга нима учун бугун айрим раҳбарларимиз амал қилмаяпти? Бутун дунё катта қизиқиш билан ўрганаётган Имом Бухорий, Имом Термизий, Алишер Навоий, Бобур, қолаверса, буюк саркарда Амир Темур сингари улуғ алломаларимиз ўгитларини нега ўқимайди?

    Амалдаги қонунларимизга зид хатти-ҳаракатларга йўл қўяди. Жамиятда қонун устуворлигини таъминлашга масъул бўлган айрим кишиларнинг ўзлари қонунларга амал қилмаса, одамларни орқасидан эргаштира оладими? Умуман, ундай раҳбарга биров ишонадими? Бундай ҳолатлар бутун жамиятда қандай салбий оқибатларга олиб келишини унутмаслигимиз лозим. Раҳбар аввало, мана шу жиҳатларни, халқ шаъни, эл-юрт дардини ўйлаши керак!

    Бугун ҳар қандай раҳбар айтаётган сўзи ёки қилаётган ишини минг чиғириқдан ўтказиши, чуқур мулоҳаза қилиб кўриши, шундан сўнггина айтиши ё бажариши лозим. Қонунларга аввало, ўзи амал қилиши, барчага ибрат бўлиши зарур.

    Мен кўп йиллар турли даражадаги раҳбарлик вазифаларида ишлаганман, жуда кўп катта-кичик раҳбарлар, инсонлар билан мулоқотда бўлганман. Тўғри, ўз ўрнида иш юзасидан талабчанлик қилганман. Лекин ҳеч қачон бировнинг шахсиятига тегадиган, таҳқирлайдиган иш қилмаганман. Раҳбар энг аввало, бошқаришни билиши керак, одамларни ўз ортидан эргаштира оладиган, турли ишларга чиройли тарзда сафарбар эта оладиган салоҳиятга эга бўлиши зарур. Раҳбарликнинг энг асосий шарти ҳам шу. Давлат раҳбари ҳам айнан шундай муносабатни талаб қилмоқда.

    Шу ўринда яна бир мулоҳаза. Ҳар қандай кўнгилни хира қиладиган бундай нохуш ҳолатларга нима учун қонун ҳимоячилари томошабин бўлиб туради? Одамларни таҳқирлаш, дилини оғритиш, шахсиятига тегиш ҳуқуқи ҳеч кимга берилган эмас-ку!? Муқаддас китобларда ёзилишича, Аллоҳ ҳам кўп гуноҳларни кечиради, лекин дилозорни ҳеч қачон кечирмайди.

    Дарҳақиқат, раҳбар бундай қўпол муносабат, тазйиқ билан нимага эришади? Қўл остидагилар, эл-юрт орасида ҳурмат топа оладими? Албатта, йўқ.

    —Ҳар қандай шахс, хоҳ у оддий фуқаро, хоҳ раҳбар бўлсин, аввало, жамиятдаги меъёрларга амал қилиши, зиммасидаги бурч ва вазифани қонун доирасида, адолат тамойилларига риоя қилган ҳолда бажариши керак, — дейди халқ таълими фахрийси Олимжон Раҳимов. — Айниқса, раҳбарнинг маънавияти масаласи ғоят нозик ва ўта муҳим ҳисобланади. Чунки, у эл-юрт кўз ўнгида давлатнинг номидан иш кўрадиган шахс. Раҳбар бағрикенг, юксак маънавиятли, одамлар билан муомала-муносабати чиройли бўлмас экан, ҳеч қачон жамоада ҳам, эл-юрт орасида ҳам ҳурмат-эътибор топа олмайди.

    Бу борада катта ҳаётий тажрибага эга инсон сифатида шуни айтаманки, раҳбар қаттиққўллик, ҳақорат, ноўрин дашном бериш билан ҳеч бир соҳада яхши натижага эриша олмайди. Бугун иқтисодиётимиз тараққиёти ва халқимиз фаровонлигини юксалтиришда раҳбарлар олдига улкан вазифалар қўйилмоқда. Айни жараёнда уларнинг адолат принципларига амал қилиши, юксак маънавият эгаси бўлиши муҳим аҳамиятга эга.

    Бу борада ҳар қандай даражадаги раҳбарга Президентнинг «Биз халқимизнинг миллий менталитетига ҳам, раҳбар, етакчи деган масъулиятли номга ҳам умуман тўғри келмайдиган, ярашмайдиган бундай нохуш ҳолатлар билан муроса қила олмаймиз. Барча бўғиндаги раҳбарлар  — у вазир ёки ҳоким бўладими, идора ёки ташкилот бошлиғи бўладими, бир ҳақиқатни жуда чуқур тушуниб олишларингиз шарт. Бундай ҳаракатлар давлат сиёсатига, Президент сиёсатига қарши чиқиш, деб баҳоланади ва айбдорларга тегишли жазо қўлланилади», деган сўзлари дастуриламал бўлмоғи керак.

    ЎзА

    29.11.2017, 21:55   Изоҳ (0)   54528
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ягона порталда давлат нотариуслари қабулига онлайн ёзилиш хизмати ишга туширилди

    29.11.2017, 20:45

    Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида янги электр узатиш линияси тортилади

    29.11.2017, 20:27

    Айбини тан олмаган Соипов, КХДРнинг АҚШга етиб борадиган ракетаси, озодлик учун 1 млрд тўлаган шаҳзода ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

    29.11.2017, 18:38

    ТИВда Афғонистон делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

    29.11.2017, 15:52

    30 ноябрь куни Ўзбекистонда ёғингарчилик бўлмайди

    29.11.2017, 15:30

    40 нафар ўзбекистонлик ёшлар «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони билан тақдирланди

    29.11.2017, 14:48
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Италиянинг кўплаб шаҳарларида жазирама сабаб “қизил” огоҳлантириш эълон қилинди

    Дунё | 28 июн, 21:55

    30 дан ортиқ дрон уриб туширилди — Россия Мудофаа вазирлиги

    Дунё | 28 июн, 21:25

    “Истанбул Россия ва Украина тинчлик музокараларининг учинчи раундини ўтказишга тайёр” — Туркия 

    Дунё | 28 июн, 21:05

    Суперлига. “Навбаҳор” Наманганда “Машъал”га жавобсиз олтита гол урди

    Спорт | 28 июн, 21:04

    Тошкентда Чорбоғга автобус қатнови йўлга қўйилади

    Ўзбекистон | 28 июн, 20:40

    Россия Швеция билан ядровий қурилмалар келишувини бекор қилди

    Дунё | 28 июн, 20:20

    Бир гуруҳ йигитлар “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 28 июн, 20:00

    “Россия Украинанинг стратегик шаҳри яқинида 110 минг аскар тўплади” — Киев

    Дунё | 28 июн, 19:55

    Бобир Абдиҳолиқов “Келажак бунёдкори” медали билан мукофотланди

    Спорт | 28 июн, 19:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.