Жанубий Кореянинг «Инчхон» халқаро аэропорти вакили бўлмиш икки маслаҳатчи уч ой давомида Ўзбекистон пойтахти аэропортининг «Тошкент-2» халқаро йўналишлар терминали самарадорлигини ошириш устида ишлайди. Бу ҳақда, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясига асосланиб, «Газета.uz» хабар бермоқда.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига ташрифи доирасида «Ўзбекистон ҳаво йўллари» делегацияси «Инчхон» аэропорти раҳбари Чуанг Ил-Ёнг билан учрашув ўтказди.
Учрашув чоғида «Тошкент-2» терминали фаолиятининг самарадорлигини ошириш масалалари кўриб чиқилди.
Музокаралар натижасида англашув меморандуми имзоланди. Унга кўра, Жанубий Корея компанияси Тошкент аэропорти ишини яхшилаш бўйича тавсиялар тайёрлашга икки мутахассисини тақдим этади.
Изоҳ (0)