Буюк Британия соғлиқни сақлаш миллий хизмати маҳаллий кенгаш ва савдо марказларини болалар саломатлигига салбий таъсири туфайли Coca-Cola юк машиналарининг Рождество сафарларини ман этишга чақирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Public Health England ижрочи директори Дункан Селби безатилган юк машиналари мамлакатнинг йирик шаҳарларига боришидан иборат ҳар йилги кампанияни танқид қилди. Охирги тадқиқотларга кўра, бундай автокарвон ўтадиган аксарият жойларда болаларда семириш ва кариеснинг юқори даражаси қайд этилган.
«Рождествода мамлакат бўйлаб саёҳат қиладиган йирик брендлар ўзларининг болалар учун энг ширин маҳсулотларини реклама қилади. Улар оилалар соғлом турмуш тарзини танлашига кўмак бермаяпти», — деди Селби.
Изоҳ (0)