АҚШда бўлиб ўтган «кибердушанба» — интернет-дўконлардаги чегирмалар кунида онлайн-сотувлар ҳажми 6,59 миллиард долларни ташкил этди ва бу борада янги рекорд ўрнатилди. Бу ҳақда мамлакатнинг 100 та йирик онлайн-дўконидаги олди-сотдиларни кузатиб борадиган Adobe Digital Insights компанияси маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Ўтган йили Қўшма Штатларда «кибердушанба»да 5,6 миллиард долларга тенг маҳсулотлар сотилганди. Шу тариқа, сотув ҳажми салкам 17 фоизга ошди.
Интернет-харидларнинг аксарияти (тахминан 2 миллиард доллар) бу йил мобил қурилмалари — смартфонлар ва планшетлар орқали амалга оширилди.
Америкаликлар энг кўп мурожаат қилган онлайн-дўконлар Amazon, Walmart, Target ва Best Buy бўлди.
Изоҳ (0)