Ҳиндистонлик эркак мамлакатнинг турли меҳмонхоналаридан 120 та телевизор ўғирлади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари 4 ой мобайнида меҳмонхоналарда ўғрилик билан шуғулланиб келган Васудев Нанаихни қўлга олди. У атайин телевизор сиғдириш мумкин бўлган катта чамадонлар билан саёҳат қилган.
Жиноятчи ўмарилган телевизорларни сотишга уринган чоғда ҳибсга олинди.
Полиция Нанаих бу каби қилмишларидан хабардорлиги ва текширувлар якуни бўйича унинг мажбурий даволаниши ҳақида қарор қабул қилиниши мумкинлигини билдирди.
Изоҳ (0)