Вингсьют махсус кийимини кийиб олган франциялик экстремаллар Фред Фюген ва Винс Реффет Юнгфрау чўққисидан (Швейцария Альпи) сакраб, енгил самолёт бортига учиб кирди, деб хабар берди Meduza.
Фюген ва Реффет 4 минг метр баландликдан сакраган. Спортчиларнинг сўзларига кўра, ушбу трюкни амалга оширишдан олдин улар Испанияда машғулот парвозларини ўтказган.
Reddit сайтининг фойдаланувчилари уларнинг парвозини Жеймс Бонд (1995 йил) мотоциклда самолётга учиб кирган фильмнинг саҳнасига қиёслади.
Изоҳ (0)