АҚШ Конгресси RT телеканалини аккредитациядан маҳрум қилди. Бунга телеканалнинг хорижий агент сифатида рўйхатдан ўтганлиги сабаб бўлди, деб ёзади «Газета.ru».
Конгресснинг радио ва телевидение мухбирлар галереяси мазкур мактубни RT ахборот узатиш канали директори Михаил Солодовников номига юборган.
«Қарор RT’га хизмат кўрсатувчи T&R Productions LLC компаниясининг хорижий агент сифатида рўйхатдан ўтишига жавобан қабул қилинган», — дейилади телеканал сайтидаги баёнотда.
Аккредитациядан маҳрум қилиш шу заҳоти кучга киради.
13 ноябрь куни RT АҚШда хорижий агент сифатида рўйхатдан ўтган.
Изоҳ (0)