Кремль КХДР атрофидаги инқирозни тартибга солишни ортга сурувчи навбатдаги ракета учирилишини провокация деб атади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Навбатдаги ракета учирилиши инқирозли вазиятни ҳал этишни бошлашдан бизни узоқлаштирувчи ва келгусида зиддиятнинг ўсишига олиб келувчи провокацион ҳаракат», — дейди Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков.
«Биз бу ракета учирилишини қоралаймиз ва умид қиламизки, барча тегишли томонлар Корея ярим оролидаги вазият ёмонлашмаслиги учун хотиржамликни сақлаб қолишга муваффақ бўлади», — дея қўшимча қилади Песков.
Изоҳ (0)