Австралия пляжида сайр қилаётган Буюк британиялик сайёҳ қизни тимсоҳ тишлаб олди. Судралиб юрувчининг кутилмаган ҳужуми акс этган роликни жабрланган қиз Элли Баллифент Facebook’даги саҳифасига жойлади.
The Sun порталининг маълум қилишича, маҳаллий вақт билан 18:00 атрофида сайёҳ қиз Cape Tribulation пляжида бичок балиғни тасвирга олаётган эди. Кутилмаганда қаердандир бир ярим метрлик қиррали тимсоҳ пайдо бўлди.
У дастлаб балиқни еди, кейин Эллини сонидан тишлаб олди. Сайёҳ шифохонага етказилди, эртаси куни унга жавоб беришди.
Изоҳ (0)