КХДР бутун АҚШ ҳудудидаги нишонларни уришга қодир бўлган «Хвасон-15» баллистик ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказганини таъкидламоқда, деб ёзади «РИА Новости».
Бундай ахборот Шимолий Корея телевидениеси эфирида узатилди.
«‘Хвасон-15’ ракетаси бақувват қитъалараро баллистик ракетадир. Уни энг янги турдаги ядровий жанговар каллак билан жиҳозлаб, бутун АҚШ ҳудуди бўйлаб зарба бериш мумкин», — дейилади баёнотда.
Пхеньяндагилар қўшимча қилишича, синов яқин орадаги давлатлар хавфсизлигига таъсир қилмаган.
Эслатиб ўтамиз, Шимолий Корея 2,5 ойлик «сукут»дан сўнг 29 ноябрь, чоршанба куни маҳаллий вақт билан соат 03:18 да навбатдаги баллистик ракета синовини ўтказди.
Изоҳ (0)