Австралиянинг Виктория штати парламенти ихтиёрий эвтаназияни қонунийлаштириш ҳақидаги қонун лойиҳасини тасдиқлади, деб ёзади «РБК».
Қонун Буюк Британия қироличасидан розилик олиш учун генерал-губернаторга юборилади. У 2019 йил июнида кучга кириши керак, Австралиянинг аҳоли сони бўйича иккинчи штати — Виктория эса эвтаназия қонунийлаштирилган биринчи штатга айланади.
Қонунга мувофиқ, шифокорлар бир йилдан кам умри қолган бедаво касалликка чалинган вояга етган одамлар учун эвтаназия жараёнини ўтказа олади.
Изоҳ (0)