Мьянма сиёсий етакчиси — давлат маслаҳатчиси ва ташқи ишлар вазири Аун Сан Су Чжи яқин орада Хитойга расмий ташриф буюради. Бу ҳақда унинг ўзи Facebook’даги саҳифасида маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Ташриф санасига аниқлик киритилмаган, бироқ Хитой раиси Си Цзиньпин билан бўлажак учрашувда «икки томонлама дўстона алоқаларни мустаҳкамлаш» муҳокама этилиши билдирилган.
Мьянма Ракхайн штатини 600 мингдан ортиқ рохинжа тарк этганидан сўнг Ғарб давлатларининг кучли босими остида қолгани асносида Пекин томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Жумладан, ўтган ҳафтада Си Цзиньпин Мьянма миллий мудофаа армияси бош қўмондони Мин Аун Хлаингни қабул қилганди.
Изоҳ (0)