Science Advance журналида чоп этилган мақолада айтилишича, энергия тежовчи ёруғлик диодли лампалар туфайли сайёрада ёруғлик ифлосланиши миқдори кўпайган, деб ёзади Hi-Tech Mail.Ru.
Олимлар таъкидлашича, ёруғлик ифлосланиши ёки оқариш (хиралашиш) тирик мавжудотлар биоритмларини ўзгартиради, шунингдек, астрономлар кузатувларига халал беради. 2012—2016 йиллардаги сунъий йўлдошдан олинган маълумотлар таҳлил қилинганида, кечаси ёруғ бўлиб турган ҳудудлар сони йилига 2 фоиздан кўпга ортиб бораётгани маълум бўлди. Ёритилган ҳудудларнинг ёруғлиги ҳам шунчага ошиб бормоқда. Тадқиқотчилар қайд этишича, ҳозирда осмон ҳар қачонгидан кўра кучлироқ тарзда ёришиб турибди.
Мутахассислар сўзларига кўра, ёруғлик диодли лампаларнинг катта қисми кундузги ёруғикка жуда яқин бўлган кўкимтир тусли совуқ нур чиқаради, натижада организм тунни кун деб қабул қилади.
2020 йилга келиб, бундай лампалар бозорнинг 61 фоизини эгаллаши кутилмоқда. Олимлар сунъий ёруғликдан фойдаланишни қайта кўриб чиқиб, у ҳақиқатан ҳам шунчалик кўп ҳажмда зарурми, йўқми — шуни тушунишга чақирмоқда.
Изоҳ (0)