Жанубий Кореянинг Йонсей университети олимлари қисқа муддатда янги сочларни ўстирадиган дорини яратди, деб ёзади The Independent.
Янги препарат ўзаро бириккан ҳолда соч фолликуллари регенерациясига тўсқинлик қилувчи иккита оқсилнинг синтезланишини блоклайди. Сичқонларда ўтказилган тажрибалар шуни кўрсатдики, кемирувчиларда соч ўсиши даволаниш бошланганидан кейин 28 сутка ичида қайта тикланди.
Олимлар ўзлари яратган дори ҳайвонлар учун безарарлигини текшириб кўрмоқчи. Муаллифлар таъкидлашича, уларнинг тадқиқоти тана ҳужайралари ёрдамида соч ўсишини тезлаштирган калифорниялик тадқиқотчилар ишига асосланган.
Изоҳ (0)