Франциянинг Кале шаҳрида муҳожирлар автомобилда жандармлар томон бостириб борди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Бунинг оқибатида жандарм тиззасидан жароҳатланди. Республика хавфсизлик отрядлари ўт очишга мажбур бўлди», — дейилади Кале префектураси баёнотида.
Автомобильда жами 9 киши — 6 нафар ироқлик ва 3 нафар афғон муҳожири бўлгани билдирилмоқда. Улар ноқонуний равишда чегарани кесиб ўтмоқчи бўлгани тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)