Бортида АҚШ ҳарбий-денгиз флотининг 11 нафар ҳарбийси бўлган самолёт Филиппин денгизига қулади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
C-2A Greyhound транспорт самолёти «Рональд Рейган» авиаташувчи кемасига йўл олаётганда ҳалокатга учради.
Экипажнинг саккиз аъзоси қутқариб қолинди, уч нафар денгизчи ҳалок бўлди.
АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари юз берган ҳодиса сабабларини аниқламоқда.
Изоҳ (0)