• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +24°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Бухоронинг икки ўркачли ва қанотли туя тасвирланган туристик логотипи тасдиқланди

    Бухоро вилояти ҳокими Ўктам Барноев вилоятнинг туристик логотипи ва унинг тавсифини тасдиқлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

    Фото: Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси

    Бухоронинг тасдиқланган туризм логотипи қуйидагича тавсифланади:

    • икки ўркачли ва қанотли туя тимсоли – чидамлилик, кучлилик, ғалаба ва фаровонликни акс эттирувчи белги ҳамда тарихда Бухорхудотларнинг рамзларидан бири, умрбоқийлик, куч-қувват ва доноликни тасвирлайди;
    • шу каби, икки ўркачли ва қўш қанотли туя кўриниши – илк ўрта асрларда Бухоро ҳукумдорларининг тахти ҳам шу шаклда ишланганлигига қиёсланади;
    • рамзнинг бодом шакли – қадимий Бухоро давлатчилигида давлат муҳрлари ҳам шу шаклда бўлганлигини англатади;
    • рамз ўртасида Бухоронинг панорамаси, хусусан, Пойи Калон ансамбли келтирилганлиги – Бухорода қадимдан буюк бунёдкорлик ва ноёб архитектура намуналари мавжудлигидан далолат беради;
    • белгининг орт қисми фондаги қуёш – воҳада офтобли кунларнинг кўплиги ва унумдорликка ишора;
    • саккиз бурчакли юлдуз шакли – Бухоронинг шариф ва муқаддас шаҳар сифатида танилганлиги ва мукаммаллиги тимсоли;
    • юлдуз ичидаги беш бурчакли юлдуз ва ярим ой – Ислом дунёсидаги беш фарзни, покликни ва айни пайтда Ўзбекистон мустақиллиги маъносини билдиради;
    • юлдуз ичида берилган мовий ранг – мусаффо осмон ва ҳукм сураётган тинчлик рамзи;
    • бодом шаклидаги икки чизиқли қобуғ ичида ўзбек ва инглиз тилларида битилган (Holy Bukhara ва Бухорои шариф) ёзувлари Бухоронинг Ислом дунёсида танилган азиз номини такрорлайди;
    • логотипни икки чизиқли айлана ичига олинганлиги – Бухоронинг илм-фан, таълим ва маданият ўчоғи ҳамда Буюк Ипак Йўлидаги йирик савдо маркази сифатида қадимдан жаҳонда танилган масканлигини акс эттиради;
    • ёзувлар ўртасида етти гулдан иборат нақш – ҳудудда ҳунармандчиликнинг тараққий этганлиги ҳамда муқаддас Ислом дини тараққиётига катта ҳисса қўшган авлиёлар юрти ва «Етти пир» зиёратгоҳларининг айнан Бухорода жойлашганлигидан далолат беради;
    • логотип қобиғи ва айлана ичидаги яшил ранглар – ҳамиша ёшлик, барҳаётлик ва боқийлик маъноларида келади;
    • айлана ва бодом белгиси ўртасидаги сарғиш ранг – Бухоронинг иссиқ табиий иқлими ҳамда тупроғи олтинга тенг чўл ўртасидаги боқий ва ҳамиша навқирон яшил воҳа эканлигини билдиради.
    Аввалроқ, Фарғона вилояти ҳокимияти вилоятнинг туристик логотипини тасдиқлаш тўғрисидаги қарорни бекор қилиб, унинг муаллифини ўзга дизайндан фойдалангани учун судга бергани ҳақида хабар қилинган эди.

    Маълум бўлишича, логотип муаллифини уни яратишда Брандсон Брандинг Агенcй иштирокида ишлаб чиқилган «Мафтункор Россия» («Чаруюшчая Россия») логотипининг умумий дизайни ва концепциясини такрорлаган.

    25.11.2017, 15:59   Изоҳ (0)   19309
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев «Сарой жавоҳири» сериалидаги Тангем билан кўришди (фото)

    25.11.2017, 12:03

    Наманган ИИБ «Навбатчилик қисми хабарлари» эфирга узатилишини йўлга қўйди

    25.11.2017, 11:04

    Корейс институти раҳбари Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги маслаҳатчиси бўлди

    25.11.2017, 09:28

    Ўзбекистонда нақд хорижий валютани қабул қилишнинг янгиланган тартиби белгиланди

    24.11.2017, 23:57

    Чилонзорда фоҳишахона сақлаган эркакка нисбатан жиноий иш қўзғатилди

    24.11.2017, 22:43

    Тошкентдаги гўшт маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи цехдан 69 кг эшак гўшти топилди

    24.11.2017, 20:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Палмейрас” “Ботафого”ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди

    Спорт | 28 июн, 23:48

    Колумбияда кўчки сабаб ҳалок бўлганлар сони 22 нафарга етди (видео)

    Дунё | 28 июн, 23:10

    Июль ойининг илк кунларида ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилади

    Ўзбекистон | 28 июн, 22:45

    Суперлига. “Қизилқум” сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутилиб қолди

    Спорт | 28 июн, 22:41

    Украина: Одессада қурбонлар сони 14 нафарга етди

    Дунё | 28 июн, 22:20

    Италиянинг кўплаб шаҳарларида жазирама сабаб “қизил” огоҳлантириш эълон қилинди

    Дунё | 28 июн, 21:55

    30 дан ортиқ дрон уриб туширилди — Россия Мудофаа вазирлиги

    Дунё | 28 июн, 21:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.