Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати томонидан янги ахборот дастури эфирга узатилиши йўлга қўйилди. Бу ҳақда «Дарё»га хизмат вакиллари маълум қилди.
«Навбатчилик қисми хабарлари» номи билан томошабинлар ҳукмига ҳавола этилаётган мазкур дастур Наманган вилоят телерадиокомпанияси эфирида ҳафтанинг ҳар пайшанба куни соат 18:30 да, 20:30 да ва такроран ҳафтанинг жума куни 08:30 да ва 12:30 да намойиш этилади.
Дастур орқали вилоятда ички ишлар йўналишида юз бераётган янгиликлар, тезкор хабарлар бериб борилиши кўзда тутилган.
Изоҳ (0)