22 ноябрь куни Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида Марказий Осиёда атроф муҳит муҳофазаси ва сув ресурслари масалаларига бағишланган конференция бўлиб ўтди. Бу ҳақда Марказий Осиё ҳудудий экологик маркази ахборот хизмати хабар бермоқда.
Унда Марказий Осиё мамлакатларининг ташқи ишлар вазирлиги, парламент, атроф-муҳит ва сув ресурсларини бошқариш масалалари бўйича агентликлар, шунингдек, халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Конференцияда Марказий Осиё ҳудудий экологик марказининг «Марказий Осиёда сув ресурслари ва атроф-муҳит соҳасидаги бошқарувда маҳаллий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш» лойиҳаси натижалари ҳам тақдим этилди. Лойиҳа Норвегия ҳукумати кўмагида амалга оширилди.
Марказий Осиё мамлакатлари атроф-муҳит муҳофазаси соҳасида ҳавонинг ифлосланиши, тупроқ ва сув сифатининг ёмонлашиши каби жиддий муаммоларга дуч келмоқда. Шу муносабат билан Норвегия ҳукумати 2012—2014 йилларда Марказий Осиё ҳудудий экологик марказининг «Марказий Осиёда сув ресурслари ва атроф-муҳит соҳасидаги бошқарувда маҳаллий ташаббусларни қўллаб-қувватлаш» лойиҳасини молиялаштирди.
Изоҳ (0)