Россия Аргентинанинг ғойиб бўлган San Juan сув ости кемасини қидиришда ёрдам бериш учун Аргентинага самолёт юборади, деб ёзади «РБК».
Самолётни жўнатиш ҳақида президент Владимир Путин фармойиш берган. Todo Noticias телеканали маълумотларига кўра, Москва юборадиган «Антонов» самолётининг юк кўтариш қобилияти 150 тоннага тенг.
23 ноябрь куни мудофаа вазири Сергей Шойгу San Juan сув ости кемасини қидириш ишларига «Янтарь» океанографик кемасини юбориш ҳақида буйруқ берган эди. У 6 километргача чуқурликда тадқиқот ўтказиш имконини берувчи иккита чуқур сув қурилмалари билан жиҳозланган.
Изоҳ (0)