Uber’нинг минглаб фойдаланувчилари ўз аккаунтлари россиялик хакерлар томонидан бузиб кирилганини айтмоқда, деб хабар беради «Газета.ru».
Улар ўзи бормаган Москва ва Петербург сафари учун рублли тўлов варақаларини олган.
Маълумотларга кўра, 800 дан ортиқ британиялик ва америкаликлар Twitter’да Uber’даги маълумотлари ўғирланганидан шикоят қилган. Бироқ бузиб кирилган аккаунтлар сони бундан ҳам кўпроқ бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Фойдаланувчиларнинг фикрича, уларнинг шахсий аккаунтларидаги маълумотлар даркнет орқали сотилган.
Изоҳ (0)