Давоми: Мисрда масжиддаги теракт оқибатида 155 киши ҳалок бўлди. Мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилинди
Портлаш ал-Ариш шаҳри яқинидаги масжидда амалга оширилди. Террорчилар жума намози чоғида ҳужум уюштирди.
«Масдар» портали хабарига кўра, теракт оқибатида 50 киши ҳалок бўлгани тахмин қилинмоқда.
Шу билан бирга, маҳаллий «ал-Аҳрам» газетасида ёзилишича, ҳужум қурбонлари йўқ, лекин 70 киши яраланган.
Яраланганлар шифохонага етказилмоқда.
Reuters’га кўра, портлаш амалга оширишдан ташқари, террорчилар намозга тўпланганларни ўққа тутган.
Изоҳ (0)