Қозоғистон ҳамда Бирлашган Араб Амирликлари Остона шаҳрида ўзаро меморандум имзолади, деб хабар берди Kazakhstan Today.
Қозоғистон мудофаа вазирининг ўринбосари генерал-майор Талгат Жанжуменов Остона шаҳрида БААнинг Қозоғистондаги элчихонаси қошидаги ҳарбий атташеси бригада генерали Рашид Ал-Меҳрази билан учрашди.
«Учрашув давомида Қозоғистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирлиги Мудофаа вазирликлари ўртасида Қозоғистон қуролли кучларига беминнат техник ёрдам (ҳамкорлик) кўрсатиш бўйича меморандум имзолади», — дейилади Қозоғистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг хабарида.
Изоҳ (0)