Аргентина ҳарбий-денгиз кучлари норасмий равишда Аргентинанинг «Сан Хуан» сувости кемаси денгизчиларидан бирининг отаси — Луис Таглиапиетрога кема экипажи ҳалок бўлгани ҳақида маълум қилган. Бу ҳақда у маҳаллий Red радиостанциясига берган интервьюсида сўзлади, деб хабар берди «ТАСС».
Луиснинг сўзларига кўра, ўғли Aлexaндро Дамиана Таглиапиетронинг бошлиғи у билан боғланиб, ўғли хизмат ўтаётган субмарина бортида 15 ноябрь куни портлаш содир бўлгани ва «омон қолганлар йўқ»лигини маълум қилган. «У сувости кемасидаги барча ҳалок бўлганини тасдиқлади, чунки портлаш саккиз кун олдин 200—1000 метр чуқурликда содир бўлган. Бу каби шароитда ҳеч ким омон қола олмайди», — дейди Таглиапиерто.
Аргентина ҳарбий-денгиз кучлари экипаж ҳалок бўлганини расман эълон қилмади.
Изоҳ (0)