Мисрда, Синай ярим оролининг шимолида уюштирилган теракт қурбонлари сони 235 кишига етди. Бу ҳақда мамлакат прокуратураси баёнот берди, деб хабар қилади «РИА Новости».
Муқаддам 184 қурбон ҳақида хабар қилинган эди.
Теракт ал-Ариш шаҳридаги масжидлардан бирида жума намози чоғида амалга оширилди. Мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилинди.
Изоҳ (0)