Греция ҳукумати оролларда яшаётган ўн мингдан зиёд қочоқлар тез орада ўлиб кетиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди, деб ёзади Reuters.
«Бу вақт билан пойга. Одамларга ёппасига ва битта-битта мамлакатнинг қитъа қисмига ўтишига рухсат беришмаса, улар шу қишда яна ўлиб кетади», — деди Халқаро қутқарув қўмитасининг Греция бўйича бўлинмаси раҳбари Жана Фрей.
Унинг сўзларига кўра, қочоқларнинг ўлимига ёмон об-ҳаво билан биргаликда, қочоқлар лагерида одам кўпайиб кетганлиги ва улардаги яшаш шароитларининг ёмонлиги сабабчи бўлиши мумкин.
2016 йил ноябрида Лесбос оролидаги қочоқлар лагерида овқат пишириш чоғида газ баллони ёниб, портлаб кетган, оқибатда кекса аёл ва ёш бола ҳалок бўлган эди. Шундан кейин муҳожирлар ўз лагерини ёқиб юборди.
Изоҳ (0)