Интернетдан номаълум учар жисмлар ҳақидаги хабарлардан иборат интерактив харита топилди, у конспирологлар томонидан яратилган, деб ёзади The Daily Mail.
UFO Stalker номли лойиҳа харитада объект аниқланган жойни белгилаб, уни қачон кўришгани ҳақидаги маълумотни, шунингдек, гувоҳлар изоҳларини илова қилади. Сайт маълумотларига кўра, 2017 йилда бундай «тушунтириб бўлмайдиган» ҳодисалардан қарийб 84 мингтаси юз берган, бу ўтган йилдаги кўрсаткичдан 12 фоизга кўпроқ демакдир.
Харитага кўра, ташкилотчилар бутун дунёдан йиғилган маълумотлардан фойдаланади. Шу билан бирга, хабарларнинг кўпчилиги осмондаги ёруғлик чақнашларига алоқадор бўлиб, номаълум гувоҳлар ҳикояларига асосланади.
Изоҳ (0)