АҚШнинг Калифорния штати Сан-Диего шаҳар полицияси 2010 йилда АҚШ собиқ президенти Жимми Картер воситачилигида КХДРда ҳибсдан озод этилган америкалик Айжалон Гомеснинг ўлими муносабати билан текширув бошлади. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда, деб ёзади «ТАСС».
Гомес ўтган ҳафта ҳалок бўлган. Олов ичида қолган эркакни полициячи харобазорда кўриб қолган, у ўт ўчирувчиларни чақирган, улар Гомеснинг ўлимини қайд этган.
КХДР ҳукумати Гомесни 2010 йил январида давлат чегарасини ноқонуний тарзда кесиб ўтишга уриниш чоғида қўлга олган. Бир неча йиллар Жанубий Кореяда инглиз тили ўқитувчиси бўлиб ишлаган америкалик Хитой ҳудудидан КХДРга яширинча ўтмоқчи бўлган. КХДРда уни саккиз йиллик ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилишди, ҳибсда чоғида у ўз жонига қасд қилишга уринди.
2010 йил августида АҚШ собиқ президенти Жимми Картер Пхеньянга ташриф буюрди. Унинг ташрифи чоғида КХДР ҳукумати Гомесга амнистия эълон қилишга қарор қилгани маълум бўлди ва у КХДРни Картер билан бирга тарк этди.
Изоҳ (0)