АҚШ ҳукумати Сурия шимолида янги маҳаллий бошқарувни яратишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда The Washington Post исми ошкор этилмаётган америкалик мансабдорга таяниб хабар берди, деб ёзади «Газета.ru».
Маълум қилинишича, АҚШнинг Суриядан кескин чиқиб кетиши Сурия президенти Башар Асадга мамлакат ҳудудини эгаллаб олишни якунлаш ва унинг сиёсий омонлигини кафолатлашда ёрдам берган бўларди.
Бундай вариант Суриянинг энг яқин иттифоқдоши бўлмиш Эрон учун ғалабага айланади, дейилади хабарда.
«Бундай натижага йўл қўймаслик учун АҚШ расмий шахслари Америка қўшинларининг шимолий Сурияда (у ерда америкаликлар Сурия демократик кучларини тайёрлаган ва уларга ИШИДга қарши курашда ёрдам берган эди)ги иштирокини сақлаб қолиш ва у ерда Асад ҳукуматидан бошқа, янги маҳаллий бошқарув яратишни режалаштираётганини маълум қилди», — деб ёзади нашр.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)