АҚШ президентлигига собиқ номзод Ҳиллари Клинтон сайловда мағлуб бўлишида мамлакат собиқ етакчиси Барак Обаманинг ҳам айби борлигини айтди, деб ёзади «Газета.ru».
У Обаманинг барча қарорларига ҳам қўшилмаганини, аммо АҚШ собиқ етакчиси, унинг фикрича, умидсиз ҳолатда бўлган иқтисодиётни қутқариш учун зарур бўлган нарсаларни қилганлигини айтди.
Унинг сўзларига кўра, Обама белгилаб қўйган йўналиш дипломатия ва музокаралар учун қулай шароит яратган.
«Аммо бу сиз кетма-кет икки муддатдан буён ҳокимият тепасида бўлган ўз партиянгиздан президентликка сайланмоқчи бўлганингизда сизга қарама-қарши эсган шамол бўлади», — деди у.
«Сиз ўзингиз тарафдори бўлган кўплаб соҳаларни ҳимоя қилаётган, шу билан бирга, ўзгаришларга эга кун тартибини илгари сураётган номзод бўлсангиз, иккинчисига эришиш қийин бўлади. Шунинг учун муаммо шунда бўлган, деб ҳисоблайман», — деди Клинтон.
Изоҳ (0)