Ноябрь ойининг охирида Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган моторшоуда Infiniti компанияси ўзининг янги моделини тақдим этади, деб хабар берди «Мотор».
Модель ҳақида ҳозирча батафсил маълумотлар йўқ — ишлаб чиқарувчи фақатгина битта тизерни тақдим этди, ундан кўриш мумкинки, янги модель йўлтанламас бўлади.
Infiniti’нинг маълум қилишича, ушбу автомобиль марка дизайнерлик концепциясини ривожланишини кўрсатиб беради. У «мутлақо янги технологиялар»га ва ўз классида энг кенг интерьерга эга бўлади.
Аввалроқ, Infiniti компанияси Лос-Анжелесдаги шоуга ўз тарихидаги «энг мукаммал» моделни тайёрлаётгани ҳақида хабар берилганди.
Компания 2019 йилга электромобил ишлаб чиқаришни режалаштираётган эди. АҚШдаги моторшоуда премьераси бўлиши кутилаётган моделнинг ушбу электромобилга алоқаси бор ёки йўқлиги номаълум.
Изоҳ (0)