Lamborghini компанияси Urus йўлтанламасига бағишланган навбатдаги роликни эълон қилди. Видео автомобилнинг Corsa (пойга) тизимида ишлаши ва моделнинг интерьери намойиш этилган, деб хабар берди «Мотор».
Шунингдек, роликда Bang & Olufsen аудиотизимининг динамикаси, узатмалар қутиси ҳамда янги Audi A8 флагманидаги консолнинг архитектурасига ўхшаш марказий консолни кўриш мумкин.
Урусъда электроникани бошқарувчи олтита иш режими мавжуд: Stradа (шоссе), Sport(спорт), Corsa (пойга), Sаbbiа (қум), Terrа (тупроқ) ва Nevе (қор). Жумладан, охирги учтаси Lamborghini автомобилларида илгари бўлмаган.
Ҳозирча Lamborghini Urus’нинг техник тавсифи ҳақида батафсил маълумотлар мавжуд эмас. Йўлтанламасга 650 от кучига эга, сиғими 4 литрга тенг саккиз цилиндрли битурбо двигатель ўрнатилиши кутилмоқда.
Lamborghini Urus’нинг премьераси 4 декабрь куни Сант-Агата-Болоньезедаги (Италия) махсус тадбирда бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)