Францияда ушланган россиялик сенатор ва бизнесмен Сулаймон Керимов қамоққа олинмайди, бироқ у мамлакатда қолиши ва 5 миллион евро гаров пули тўлаши лозим. Бу ҳақда Ницца прокурори Жан-Мишель Прэтр маълум қилди, дея хабар беради «РИА Новости».
Шунингдек, сенаторга ҳафтасига бир неча бор полицияга келиш, паспортни топшириш ва айрим шахслар билан алоқа қилмаслик мажбурияти юкланди.
Олдинроқ Керимовга солиқ тўлашдан бўйин товлаш ва маблағлардан ноқонуний фойдаланишда айблов эълон қилинганди.
Россия ТИВ Франция расмийларига нота юборди. Шунингдек, вазиятга ойдинлик киритиш учун Франциянинг мамлакатдаги муваққат вакили вазирликка чақирилди.
Изоҳ (0)