Ўзбекистонлик Мурод Хонтўраев Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида фаолиятидаги навбатдаги мағлубиятини қабул қилиб олди.
WEF44 турнири доирасида Хонтўраев россиялик Константин Андрейцевга қарши октагонга чиқди. У жангни яхши бошлаганди, бироқ техник хато сабаб рақибининг остида қолди. Бир неча сония давомида Консантин ўзбекистонлик спортчига тик туриб олиш имкониятини бермади ва унга бир қатор зарбалар бериб улгурди.
1-раунд ҳали тугамай туриб, Константиннинг тирсак билан бераётган кетма-кет зарбаларидан кейин Мурод Хонтўраев мағлубиятини тан олишга мажбур бўлди.
Изоҳ (0)