Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги марказий аппаратининг 64 ходимига Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида хизмат турар жойлари тантанали топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Вазирлар Маҳкамасининг «Ички ишлар органлари ходимларининг турар жой шароитларини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан ички ишлар органларининг алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлари учун қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича уй-жойлар қуриш, шаҳарларда эса кўп хонадонли уйлар қуриш ва реконструкция қилиш дастурлари доирасида уй сотиб олиш учун тижорат банкларининг узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредитлари берилади.
«Мана шундай ажойиб, шинам, барча шароит мужассам бўлган уй берилгани оиламизга ҳақиқий туҳфа бўлди. Яшаш жойимиз Тошкент вилоятининг Чиноз туманида бўлганлиги боис ишга келиб-кетишда бироз қийинчиликлар бўлар эди. Бизга кўрсатилган эътибор мушкулимизни осон қилибгина қолмай, оиламиз тинч-хотиржамлигини таъминлашга ҳам хизмат қилмоқда», — дейди Ички ишлар вазирлиги ахборот маркази бўлим бошлиғи Равшанжон Аҳмаджонов.
Изоҳ (0)