Ураль иссиқ рухлаш заводи ҳудудига ниқобли кишиларнинг киришига унинг эгаси билан боғлиқ можаро сабаб бўлган. Бу ҳақда завод жойлашган Полевской шаҳар маъмурияти сайтида маълум қилнди, деб ёзади «Газета.ru».
«Шаҳар раҳбари Константин Поспелов ОАВларга мурожаатида икки хўжалик субъектининг можаросига якуний қарорни суд чиқриши керак. Унинг фикрича, можарони ишлаб чиқариш майдончасида эмас, қонун доирасида ҳал қилиш, муносабатларни кабинетларда аниқлаштириш керак», — дейилади хабарда.
Ҳозирги пайтда завод ҳудуди қўриқлов остида, шунингдек, полиция навбатчилик қилмоқда.
Аввалроқ завод ҳудудига 30 га яқин ниқобдаги одам кириб, қўриқлов хизматини қуролсизлантириб, ходимларини иш ўринларидан четлатгани ҳақида хабар қилинган эди.
Изоҳ (0)