Сурияда ИШИД билан кураш шу йил охиригача якунига етади ва Россия ҳаво-коинот кучлари шу вақт мобайнида мамлакатни тарк этади. Бу ҳақда Федерация кенгаши мудофаа ва хавфсизлик қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Франц Клинцевич маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
Сенатор Россия президенти Владимир Путин ва Сурия етакчиси Башар Асаднинг Сочидаги учрашувида янграган баёнотларга шундай изоҳ берди. Жумладан, Путин Суриядаги ҳарбий операция якунланаётганини билдирганди.
«Мазкур баёнотлар ҳарбий операция йил охиригача якунланишини билдиради. Сурия ҳудудида ИШИД йил якунига қадар йўқ қилинади, Россия ҳаво-коинот кучлари кетади», — деди Клинцевич.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)