Фаластин расмийлари АҚШ Давлат департаменти Фаластин озодлик ташкилотининг (ФОТ) Вашингтондаги ваколатхонаси фаолиятини тўхтатиб қўйганидан сўнг АҚШ билан барча алоқаларни музлатишга қарор қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
ФОТ вакили Фаластин етакчиси Маҳмуд Аббосдан «америкаликлар билан барча алоқа каналларини ёпиш» ҳақида кўрсатма олганини билдирди.
Олдинроқ Фаластин расмийлари АҚШни ФОТ ваколатхонаси ёпилиши туфайли ўзаро алоқаларга барҳам берилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирганди.
Изоҳ (0)