Тошкент иккиламчи квартира бозорининг ўртача нархлари октябрь ойида бир ой аввалгига нисбатан 1 фоизга қимматлашиб, квадрат метри учун 533 дан 536 ш.б. га қимматлашди. Бу ҳақда Credo Max Estimation баҳолаш компаниясига асосланиб, «Газета.uz»га хабар қилди.
Октябрь ойи якунларига кўра, ғиштли турдаги квартилар нархи 1 фоизга ошиб, 576 ш.б. дан 584 ш.б. га етган бўлса, панель турдагилари нархи ўзгаришсиз қолди (504). Хоналар сонига нисбатан нарх таклифлари қуйидагича: бир хонали квартиралар — 522 ш.б. (ўзгаришсиз), икки хонали — 500 (-1 фоиз), уч хонали — 563 (ўзгаришсиз), тўрт ва ундан ортиқ хонали — 554 (+2 фоиз).
Октябрь ойида пойтахтдаги 11 та туманнинг 5 тасида таклиф этилаётган нархларда пасайиш кузатилган бўлса, яна 5 тасида ўсиш кузатилган, битта туманда эса ўзгариш содир бўлмаган.
Бу борадаги тўлиқ маълумотлар билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.
Изоҳ (0)