Тошкент шаҳри Сергели тумани ҳудудида 2017—2019 йилларда замонавий кўп тармоқли комплекс барпо этилади, деб хабар беради туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Мазкур комплекс Янги Сергели кўчасида қад ростлайди. Комплекс савдо ва кўнгилочар мажмуаси, меҳмонхона, бизнес маркази, кўп қаватли автотураргоҳ, кўп қаватли турар-жой, спорт-соғломлаштириш маркази, замонавий кутубхона ва ишлаб чиқариш биноларидан ташкил топади.
«Ушбу комплекс 2019 йилда фойдаланишга топширилиши режалаштирилган бўлиб, юзлаб янги иш ўринлари яратилади ва туман аҳолисига қулай хизмат кўрсатиш объектига айланади», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)