Ягона интерактив давлат хизматлари порталида электр таъминоти корхонаси вакилини онлайн ариза ёрдамида чақириш имконияти яратилди. Мазкур хизматдан my2.gov.uz порталидан рўйхатдан ўтган фуқаролар фойдаланиши мумкин, деб хабар беради ЎзА.
Ушбу электрон хизмат ёрдамида фойдаланувчи онлайн равишда ҳисоблагични ўрнатиш, алмаштириш, тамғалатиш ёки ўчиртириш мақсадида мутахассисни чақиртириш учун ариза беради. Фуқаро ариза ёзаётганда электр таъминоти корхонасининг вакили қайси вақтда келишини кўрсатади. Хизматдан фойдаланиш учун фуқаро порталдаги ўз шахсий кабинетида кўчмас мулк ҳақидаги махсус формани тўлдириши лозим. Унда кўчмас мулкнинг кадастр рақами ва манзили кўрсатилади.
Бу интерактив хизмат электр таъминоти хизматларидан ортиқча оворагарчиликларсиз, вақтга қараб унумли фойдаланиш имконини беради.
Изоҳ (0)