Польша мудофаа вазири Антоний Мацеревич «Ғарб – 2017» Россия–Беларусь ҳарбий машғулотларини КХДР провокациялари билан боғлади. Унинг сўзларига қараганда, бу Россиянинг гибрид урушдан иборат стратегияси таркибий қисмидир, деб хабар беради «РБК».
Мацеревичнинг сўзларига қараганда, Россия Украинада ҳақиқий жанговар ҳаракатлар олиб бормоқда:
«Бу агрессия маданиятли дунёнинг барча қоидаларини бузади, Европадаги халқаро тартибни бузади».
«Москва Европа мамлакатлари чегараларини ўзгартира олишини очиқчасига айтмоқда», — қўшимча қилди у.
Польшалик амалдорга кўра, Россия томонидан Европада амалга оширилаётган ишлар Осиёдаги вазиятсиз «тўлиқ бўлмас эди».
«Польша нуқтаи назаридан Шимолий Корея фаолияти Россиянинг тажовузкор режалари билан бевосита боғлиқдир», — хулоса қилди Мацеревич.
Изоҳ (0)