ИШИД жангарилари Раққа марказида деярли ҳар бир бинони миналаштирган. Бу ҳақда АҚШ президентининг ИШИДга қарши кураш бўйича махсус вакили Брэтт Мактурк маълум қилди, деб хабар беради «РИА Новости».
«Террорчилар рисоладагидек ҳаётга қайтилишига йўл қўймаслик учун шаҳар марказидаги деярли ҳар бир бинода портловчи модда қолдирган», — деб ёзди Мактурк Twitter’даги саҳифасида ва сўзларининг исботи сифатида коалицияда тайёргарликда ўтган суриялик сапёр ҳалок бўлган шаҳар бош касалхонаси фотосини жойлаштирди.
АҚШ президенти вакили шаҳарда ҳали иш кўп эканлигини таъкидлади ва коалиция бўйича шерикларни барқарорлаштириш чораларини кўпайтириш ва жадаллаштиришга чақирди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)