АҚШ Давлат департаменти Польшага умумий қиймати 10,5 миллиард доллар бўлган Patriot ракета мажмуаларини етказиб берилишини маъқуллади, дея хабар бермоқда «Коммерсантъ».
Ушбу мажмуалар расмий Варшава ихтиёрига 2019 йилдаёқ етказиб берилиши мумкин. Reuters’нинг хабар беришича, мазкур қарор Россия Қримни ўз таркибига қўшиб олганидан сўнг ишлаб чиқилган НАТО йўналиши бўйича ёрдам доирасида қабул қилинган.
Patriot ракета тизимларини етказиб бериш бўйича битим АҚШ ва Польша ўртасида 2017 йил июль ойида имзоланган эди.
Польша мудофаа вазири Антоний Мацеревичнинг қайд этишича, мажмуалар бирга олинаётган бошқа ҳарбий технологиялар Россиянинг «Искандер» тизимларига қарши самарали ҳаракат қилиш имконини беради.
Изоҳ (0)