Германияда Федерал тармоқ агентлиги катталарга болалар ёнида нима юз бераётганлигини тинглаш имконини берувчи «ақлли соат»лардан фойдаланишни тақиқлади. Бундай технология кузатув воситаси деб баҳоланди, деб ёзади Meduza.
Мансабдорларнинг сўзларига кўра, баъзи болаларнинг ота-оналари «ақлли соат»лардан ўқитувчилар синфда нималарни гапиришини эшитиш учун фойдаланган. Ўқитувчиларнинг, кўпинча ўқувчиларнинг ўзлари ҳам бу пайтда соатлари микрофони ёқилганлигини сезмаган.
Агентлик «ақлли соат»лари бор болаларнинг ота-онасига ушбу гаджетларни йўқ қилишни тавсия қилди.
Бошқарма гап ҳамма «ақлли соат»лар ҳақида кетмаётганлигини таъкидлади. Улар бола телефони билан алоқасиз ишлайдиган ва «овоз мониторинги» функциясига эга бўлган соатлардир. У бошқа телефонда дастур ёрдамида микрофонни ёқиш ва бола яқинида нима юз бераётганлигини эшитиш имконини беради.
Изоҳ (0)